Форум ҳақида
Бунга ишониш қийин бўлсада 30 йиллик мустақилликка эга давлатимизда илк бора анимацион кинога бағишланган – халқаро анимацион намуналарнинг намойиши ва миллий анимацион фильмлар танлови бўлган Тошкент Халқаро Анимация Форуми(ТIAF) ташкил этилди. ТIAF– бу ёш муаллифлар учун ўз анимацион ишлари намуналарини катта экранларда кенг оммага намойиш қилиш майдони саналади. Шунингдек, ТIAF Марказий Осиёнинг барча давлатларидан ташриф буюрган киноиндустрия мутахассислари айнан шу ерда учрашишади. Бизнинг форум Тошкент шаҳрида 18-22 апрель кунлари бўлиб ўтади.Умид қиламизки, ТIAF ёш муаллифларнинг катта экранлар орқали томошабинларга нимани ҳис қилаётганлари ва нимани ўйлаётганларини айта оладиган майдонга айланади.